Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга таъзия йўллади

21:00 06 Май 2025 Сиёсат
50 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада соғайиб кетишини тилади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 4 май куни маҳаллий вақт билан 16:00 атрофида Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида кучли шамол туфайли тўртта дарё қайиғи ағдарилиб кетди. Оқибатда 84 киши сувга тушиб кетган, камида 10 киши ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?