Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 7 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Қурбон ҳайити — Ийд ал-Адҳо муносабати билан бир-бирини самимий табрикладилар. Етакчилар дўст Ўзбекистон ва Покистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Покистон Бош вазирининг жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга тарихий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари муҳокама қилинди.
Стратегик шериклик изчил мустаҳкамланиб бораётгани, турли даражалардаги мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо ва юк ташишлар ҳажми сезиларли ортмоқда, тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпаймоқда. Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, логистика ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лаҳор ва Карачида савдо уйлари ташкил этилган.
Жорий йилга режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг