Шавкат Мирзиёев пиротехника буюмларига оид муҳим Қонунни имзолади

Ўзбекистонда пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Маълум бўлишича, Президентимиз томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилган.
Унга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистондан олиб чиққанлик, шунингдек пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жазолар кучайтирилади.
Бундан ташқари, пиротехника буюмларини Ўзбекистонга олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилган.
Аввалроқ, икки Олимпиада чемпионларига муддатидан олдин подполковник унвонлари берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг