Шавкат Мирзиёев — Осиёнинг йил одами
Архив фото
Штаб квартираси Сеулда жойлашган Осиё журналистлари ассоциацияси (ОЖА) Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни “2018 йил одами” деб эълон қилди.
Мамлакатимиз раҳбари сиёсий йўналиш бўйича ғолиб, деб эътироф этилди.
Ассоциация вакиллари таъкидлаганидек, Шавкат Мирзиёев 2016 йил декабрда Ўзбекистон Президенти лавозимига киришганидан то ҳозирги вақтгача инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, очиқ сиёсат юритиш, шу жумладан, сиёсий маҳбусларни озод этишда юксак натижа кўрсатиб келяпти.
“The Korea Times” хабарига кўра, Ўзбекистон раҳбари қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган ҳолда, Марказий Осиёда тинчлик-тотувликни асрашга катта ҳисса қўшмоқда.
Бошқа йўналишлар бўйича “LG Group” фахрий раиси Ку Бон Му, мисрлик таниқли кардиожарроҳ Маҳди Ҳабиб Ёқуб, футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси мураббийи Пак Хан Со қайд этилди.
Ғолиблар номлари махсус ҳакамлар томонидан минтақанинг ҳар бир давлати вакиллари ва ассоциация аъзолари тавсиялари ҳамда баҳоларидан сўнг аниқланди. Хабар берилишича, тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида ассоциация бош ассамблеясида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг