Шавкат Мирзиёев Марғилондаги ижодкорлар боғига ташриф буюрди
Давлатимиз раҳбари ўтган йили Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Марғилон шаҳрида ижодкорлар боғи ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шу асосда бу ерда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мавжуд истироҳат боғи ҳудуди кенгайтирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, гулзор ва майсазорлар ташкил этилди. Боғ марказида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ҳайкали ўрнатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев мазкур Ижодкорлар боғини бориб кўрди. Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гул қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шоирнинг оила аъзолари, ёзувчи ва санъаткорлар билан суҳбатда адиб ижодини ўрганиш ва ёшларга ўргатиш, шеърлари асосида қўшиқлар яратиш зарурлиги таъкидланди.
Боғда Эркин Воҳидов мемориал музейи, ёш ижодкорлар мактаб-интернати, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими биноси, 2 минг кишилик амфитеатр, Нуронийлар маскани ҳам жойлашган.
Давлатимиз раҳбари мемориал музейдаги экспонатларни кўздан кечирди. Бу маскан ҳақиқий маънавият ўчоғи бўлиши кераклигини, бу ерга ўқувчи ва ёш ижодкорларни кўпроқ олиб келиш зарурлигини таъкидлади.
Президентимиз Нуронийлар масканида меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг