Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасидаги янги маскан ва лойиҳалар билан танишди. Фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этди, маданият ва санъат соҳасидаги янги маскан ва лойиҳалар билан танишди.
Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси Ботир Зокиров шарафига ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросимида Президент нутқ сўзлади.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти фаолияти билан танишди.
Кейинги ташриф эса, Киночилар саройига бўлди. У ерда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон кино санъати музейи ҳамда «Тирик тарих» лойиҳаси тақдимоти билан танишди.
Тадбирларни ёритишда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг