Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 30 август – 3 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 30 август — 3 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ўзбекистон етакчиси 31 август — 1 сентябрь кунлари Тяньцзинь шаҳрида ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ва “ШҲТ плюс“ форматидаги саммитда иштирок этади.
Тадбирлар кун тартибидан устувор йўналишларда кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва ташкилот фаолиятини янада такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган. Унинг якунида Тяньцзинь декларацияси, хавфсизлик, рақамли иқтисодиёт, “яшил“ саноат, энергетика, туризм ва бошқа соҳаларда шерикликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.
2 сентябрь куни Пекин шаҳрида давлатимиз раҳбари ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади, шунингдек, Хитой расмий шахслари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Президенти 3 сентябрь куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг