Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таъзия йўллади

08:15 23 Апрель 2025 Сиёсат
109 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Кашмирдаги отишма

Кеча, 22 апрель куни Ҳиндистон шимолидаги Кашмир минтақасида юз берган отишма оқибатида камида 25 нафар сайёҳ ҳалок бўлди, яна 20 дан ортиқ киши яраланди.

«The Hindu» нашрининг хабар беришича, отишма Пахалгам шаҳрида юз берган. Қуролланган шахслар Байсаран водийсидаги сўқмоқ бўйлаб кетаётган сайёҳларга қарата ўқ узган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди воқеа юзасидан муносабат билдириб, уни террорчилик ҳужуми деб атади.

«Терроризмга қарши курашдаги қатъийлигимиз ўзгармас ва янада кучаяди», деб ёзади Моди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?