Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир ўқитувчи ва мураббий, боғча мудираси, мактаб директори маълум маънода стратег бўлиши зарур
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари таълим соҳасида амалга оширилаётган катта ишлар борасида баъзи мисолларни келтирди.
Бугун таълим ва тарбия соҳасидаги барча ўзгаришлар марказида билимдон, ижодкор, ватанпарвар ва жонкуяр муаллим шахси туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Акс ҳолда соҳага йўналтираётган шунча маблағ, қурилаётган бино ва иншоотлар, моддий-техник база ҳавога совурилгандек бекорга кетиши қайд этилди.
“Биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаслигимиз лозим. Давлатнинг, халқнинг пешона тери билан топган бойлиги, биринчи навбатда, ёш авлод тарбияси учун, келажагимиз учун ишлаши шарт”, деди Президент.
Ўтган 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун бюджетдан 19,5 триллион сўм сарфланиб, 6 мингта давлат мактаби ва 3,5 мингта боғча реконструкция қилинди ва янгидан қурилди.
Хусусий таълимга кенг имкониятлар яратилаётгани туфайли хусусий мактаблар сони 27 тадан 500 тага етди, нодавлат боғчалар 250 тадан 30 мингтага кўпайди.
Бу моддий ресурслар биринчи навбатда интеллектуал-маънавий ресурслар билан тўлдирилиши кераклиги, шундагина таълимда сифат, самара бўлиши таъкидланди.
Интеллектуал-маънавий ресурслар – бу аввало ўқитувчининг билим ва тажрибаси, маҳорати, унинг маданий даражаси, маънавий савияси деганидир.
Албатта, бундай уйғунликка эришиш осон эмас. Бунинг учун катта-катта маблағлардан ташқари улкан инсоний ресурс, билим ва тажриба, кадрлар салоҳияти, энг муҳими, ўқитувчиларнинг ватанпарварлик фазилатлари талаб этилади.
Айни вақтда, бугунги кунда таълим соҳасида стратегик тафаккур зарур. Бу нима дегани?
Бу ўн-ўн беш йил олдинни кўриб, таълим масканларини фақат бугунги кун учун эмас, келажак учун ишлайдиган даражага кўтариш дегани.
Чунки таълимда, маърифатда орқада қолганлар – ҳеч шубҳасиз, тараққиётда ҳам орқада қолади. Бу – тарихда исботланган ҳақиқат.
“Ҳар бир ўқитувчи ва мураббий, боғча мудираси, мактаб директори маълум маънода стратег бўлиши зарур.
Улар аввало эл-юрт тақдири ва келажагини ҳал қиладиган улуғ мақсадлар йўлида хизмат қилаётганларини чуқур англаб етишлари ва шу асосда ҳаракат қилишлари лозим”, деди давлат раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг