Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Президентимиз Туркманистон етакчисини шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллик юбилейига бағишланган халқаро форум муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор табриклади ҳамда Ашхобод шаҳрида кўрсатилган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
Яқиндаги учрашувда эришилган келишувлардан келиб чиқиб Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг