Шавкат Мирзиёев болалар масалалари бўйича муҳим фармонни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Фармонга кўра, бир қатор масалалар ўз ечимини топди. Биринчидан, Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Иккинчидан, Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиблари ҳам аниқланди.
Шунингдек, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш уларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Бундан ташқари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг жойлардаги бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи вазифасини бажаради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг