Шавкат Мирзиёев «Air Products» компанияси президенти ва бош ижрочи директорини қабул қилди

22:00 20 Август 2024 Сиёсат
143 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 август куни «Air Products» компанияси президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасемини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистонда юқори технологик саноат корхоналарини ташкил этишга фаол сармоя киритаётган етакчи халқаро компаниялардан бири билан ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда «Air Products» билан қўшма лойиҳалар портфели 2,5 миллиард доллардан ошгани қайд этилган.

Шунингдек, углеводородларни чуқур қайта ишлаш ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалигида илғор технологик ечимларни жорий этиш, ҳамда энергетика ва кимё тармоқлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан келишувларга эришилгани таъкидланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?