Шавкат Мирзиёев Афғонистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг Кунар ва Нангарҳор вилоятларида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан биродар Афғонистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Афғонистондаги энг оғир зилзилалардан бири
Жорий йилнинг 31 август куни тунда, соат 23:47 да Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғлигида 6,2 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, Кунар вилоятида юз берган кучли ер қимирлаши 800 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди ва камида 2800 кишини ярадор қилди.
Табиий офатдан энг кўп жабр кўрган ҳудудлар қаторидан Нургал, Савкай, Ватапур, Маногай ва Чапа Дара туманлари қайд этилган. Бир нечта қишлоқлар кўчки остида қолгани, ҳали ҳам юзлаб одамлар қутқарувчилар томонидан қидирилаётгани айтилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, қутқарув ишлари ҳозирда ҳам давом этмоқда. Афғонистон Мудофаа, Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларига қарашли гуруҳлар ҳудудга етказилган. Жароҳатланганлар ҳаво транспорти орқали Нангарҳор минтақавий шифохонасига олиб кетилмоқда.
АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, зилзиланинг эпицентри Жалолобод шаҳри яқинида қайд этилган. Дастлабки силкиниш 6 баллга тенг бўлган, шундан сўнг 5,2 ва 4,7 баллик иккита кучсизроқ афтершок кузатилган.
Зилзила нафақат Кунарда, балки Нангарҳор ва Лагмон вилоятларида ҳам талафотларга сабаб бўлган. Шунингдек, силкинишлар пойтахт Кобулда ва Покистоннинг Хайбар-Пахтунхва ҳудудида ҳам сезилган.
Айтиш жоиз, минтақада сўнгги йилларда тўсатдан содир бўлувчи табиий офатлар юзлаб инсонларни ҳалок қилмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг июнидаги 6,1 магнитудали зилзилада ҳам камида 1 минг киши ҳалок бўлган эди. Шунингдек, 2023 йил 7 октябрда юз берган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида камида 4 минг киши ҳалок бўлган. Бироқ БМТ маълумотига кўра, бу рақамлар 1,5 минг кишини ташкил этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг