«Шарқий фронтда ўзгариш бор» — Хитой ва Филиппин келишувга эришган бўлиши мумкин
Филиппин ва Хитой Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли Иккинчи Томас Шоал ҳудуди бўйича кескинликни юмшатиш бўйича келишувга эришган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг «Deutsche Welle» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Манила ҳар икки давлат «BRP Sierra Madre», яъни филиппинлик аскарлар сақланаётган эски ҳарбий кемани қайта етказиб бериш бўйича вақтинчалик келишувга келишиб олганини эълон қилди. Бу баҳсли ҳудудда қарама-қаршиликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиши мумкин.
Маълумки, Иккинчи Томас Шоалга ҳар икки давлат даъво қилиб келмоқда. Сўнгги қарама-қаршиликларда Хитой қирғоқ қўриқлаш хизмати Филиппин форпостига таъминотни тўсиб қўйган эди. Шартнома кескинликни юмшатиш ва келишмовчиликларни мулоқот орқали ҳал қилишга умид беради.
Хитой томони ҳали бу келишув ҳақида очиқчасига изоҳ бермади. Томас Шоал Филиппиннинг ғарбий Палаван оролидан тахминан 200 километр ва Хитойнинг Хайнань оролидан 1000 километр узоқроқ масофада жойлашган. Америка Қўшма Штатлари, Япония ва Австралия каби иттифоқчилар Хитойнинг агрессив ҳаракатларини қоралаб, Жанубий Хитой денгизида қонун устуворлигини таъминлашга чақириб келади.
Тарихан Хитой деярли бутун Жанубий Хитой денгизига даъво қилади ва бир қанча бошқа мамлакатларнинг эксклюзив иқтисодий зоналарини тан олишдан бўйин товлаб келади. 2016 йилда халқаро трибунал Филиппин фойдасига қарор чиқариб берганига қарамай, Пекин Иккинчи Томас Шоалга бўлган интилишидан воз кечмай, бу қарорни қабул қилишдан бош тортиб келмоқда.
Битим муваффақиятли амалга ошириладими ёки у маълум бир муддат учун тузилганми? Бу саволларга ҳозирча аниқ жавоб йўқ. Шунга қарамай, «шарқий фронт»да келишув муждаларини пайдо бўлиши қувонарли ҳолат сифатида қабул қилиняпти.
«Иккала томон ҳам ўзаро келишмовчиликларни бартараф этиш учун мулоқот ва маслаҳатлашув муҳимлигини тан оладилар», деб ёзади немис нашри.
Аввалроқ, Дональд Трамп Жо Байденнинг президентлик пойгасидан чиқишига муносабат билдирганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг