Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди
Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Ашуров Асилбек Раҳмонович Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 22 август куни Шароф Рашидов туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этган сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилган.
Хусусан, вилоят ҳокими Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига Ашуров Асилбек Раҳмонович номзодини тавсия этган. Мазкур номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.
Маълумот учун, Асилбек Ашуров 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг