Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси якунлари бўйича 15 та ҳужжат имзоланди

13:07 02 Ноябрь 2019 Сиёсат
11283 0

Бугун Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши якунланди. Учрашув якунлари бўйича ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.

Жумладан:

- ШҲТ Котибиятининг ШҲТнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;

- ШҲТнинг 2018 йилги бюджети ижроси тўғрисидаги молиявий ҳисобот тўғрисида;

- Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2020 йилги бюджети тўғрисида;

- ШҲТга аъзо давлатлар ташқи аудиторлари комиссиясининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий фаолият юритувчи органларининг молиявий-хўжалик фаолияти ташқи аудитини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;

- Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий фаолият кўрсатадиган органларининг таржимон таъминоти тўғрисида;

- Аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлиги дастурининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини амалга ошириш режасини тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТ мамлакатлари темир йўл маъмуриятлари ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорлик концепциясини тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида узоқ ва олис қишлоқларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепциясини ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тайёрлаш тўғрисида;

- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Иқтисодий таҳлил марказлари консорциуми қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 18-йиғилишидан кейинги қўшма коммюнике;

- ШҲТ мамлакатлари ҳукуматлари ўртасида транспортни бошқаришнинг яхлит тизимини шакллантириш тўғрисидаги доиравий битим;

- ШҲТ давлатлари божхона хизматлари ўртасида миллий транзит тизимларининг ўзаро интеграцияси тўғрисида меморандум;

- ШҲТ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ўртасида англашув меморандуми;

- ШҲТ Котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси ўртасида англашув меморандуми.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер