Шамоллар шаҳридан фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Боку Озарбайжоннинг пойтахти бўлиб, уни "шамоллар шаҳри" деб аташади, чунки шаҳар Каспий денгизи соҳилида жойлашган бўлиб, вақти-вақти билан кучли шамоллар эсиб туради. Эски шаҳар замонавий модернистик меъморий ечимлар билан ҳайратланарли даражада уйғунлашиб кетган. Бу ерда ҳар қандай ёшдаги ва қизиқишдаги одамлар учун қизиқ манзилларни топиш мумкин.
Боку Кавказдаги энг йирик шаҳарлардан бири. Шаҳар аҳолиси 2 миллиондан ортиқ бўлиб, уларнинг қулай яшаши ва ҳордиқ чиқариши учун пойтахтда ўнлаб пиёдалар кўчалари, жамоат жойлари, истироҳат боғлари ва сайр қилиш учун жойлар яратилган.

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Бокуда бўлиб турибди. Бугун, 24 ноябрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммити тадбирларида иштирок этади.
"Халқ сўзи" мухбири Кавказнинг сўлим манзилидан фоторепортаж тайёрлади.














































Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг