Шахматнинг янгиланган рейтингда Абдусатторов тўртинчи, Синдоров 12 ўриндан жой олди
Фото: Архив сурат
Халқаро шахмат федерацияси февраль ойи якуни бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди.
Рейтингда АҚШ вакили Уэсли Со 30,80 очко билан етакчиликка эришган бўлса, Нидерландия вакили Аниш Гири 29,03 очко билан 2-ўриндан жой олди. Левон Аронян 26,35 очко жамғарган ҳолда кучли учликни якунлади.
Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эришган натижалари асосида 22,28 очко билан 4-ўринни банд этди. Маҳоратли шахматчимиздан кейинги поғоналардан Магнус Карлсен, Гукеш, Ян Непомняший, Александр Донченко каби гроссмейстерлар жой олишган.
Жавоҳир Синдоров янгиланган рейтингда 89 нафар кучлилар орасида 12-қаторда қайд этилди.
Халқаро шахмат федерацияси томонидан жорий этилган мазкур рейтинг ўринлари 2024 йили ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган энг кучли иштирокчиларни аниқлашни назарда тутади, дейилади ФИДE хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг