Шахмат Олимпиадаси совриндорларига «BYD Chazor» берилади. Улар яна қанча пул мукофоти олади?

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бронза медалларни қўлга киритган Ўзбекистон эркаклар жамоаси аъзолари «Президент совғаси» сифатида «BYD Chazor» русумидаги автомобиллар ҳамда пул мукофоти билан тақдирланади.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинган спортчиларимиз Олимпиадада муносиб иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллашганди. Кумуш медалларга эга чиққан АҚШ Ўзбекистон термасидан фақатгина қўшимча коэффициентлар эвазига устун келган.
Қизлар терма жамоаси эса якуний жадвалда 12-поғонани банд этди. Ўзбекистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичлар эвазига Хитой, Украина, Полша, Болгария, Аргентинадан ортда қолди. Айтиш керакки, қизларимиз Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижаларини кўрсата олишди.
Шунингдек, тахталар кесимида 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов 2-ўрин ва кумуш медални, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидов 1-ўрин ва олтин медални қўлга киритди. Қизлар ўртасида эса 4-тахтада Нодира Нодиржонова 3-ўрин ва бронза медални қўлга киритганди.
Шахматчиларимизга топшириладиган пул миқдори очиқ маълум қилинмаган бўлса-да, Шавкат Мирзиёевнинг «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ БҲМнинг 500 баробарида мукофот пули берилиши керак. Базавий ҳисоблаш миқдори 375 минг сўмлигини ҳисобга олсак, шахматчи йигитларимизга 187 миллион 500 минг сўм миқдоридаги мукофот пули берилади.
Аввалроқ, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг