Шаҳзода ва малика коронавирусга чалинди

12:25 27 Ноябрь 2020 Дунё
1200 0

Швеция қироллиги шаҳзодаси Карл Филипп ва унинг турмуш ўртоғи малика София коронавирусга чалинди. Бу ҳақда SVT Nyheter манбаси хабар берди.

Маълум қилинишича, улар касалликни енгил шаклда ўтказишмоқда. 41 ёшли шаҳзода ва 35 ёшли маликада аввалига грипп белгилари пайдо бўлгач, коронавирусга тест топширишган. Оқибатда ҳар иккисининг ҳам натижаси мусбат бўлиб чиқди. Айни пайтда жуфтлик Стокголмдаги уйида икки фарзанди билан бошқалардан ажралган ҳолда яшашмоқда.

Қайд этилишича, 20 ноябрь куни қироллик оиласи биргаликда қиролича Сильвиянинг акаси дафн маросимида қатнашган эди. Тадбир олдидан барчадан Covid-19га тест олинган ва барчада натижа манфий бўлиб чиққан эди.

Айни пайтда мамлакат қироли Карл XVI Густав ва қиролича, шунингдек, уларнинг қариндошлари ҳам коронавирусга қайтадан тест топширишмоқчи. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер