Шаҳрисабзда сифатсиз ёғ ишлаб чиқарган яширин цех фош қилинди

11:51 20 Ноябрь 2025 Жамият
197 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. «Лолистон» МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келгани фош қилинган.

Тезкор тадбир ходимлари томонидан мазкур яширин цехдан 300 литр истеъмолга яроқсиз ёғ ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер