Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатига борувчи терма жамоа таркибига киритилди
Жорий йилнинг 22 октябрь — 7 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда.
Ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган мусобақага ҳамюртларимиз ҳам астойдил тайёргарлик кўришмоқда. Эътиборлиси, терма жамоамизнинг бу таркибига Рио олимпиадаси вице чемпиони, 2017 йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳрам Ғиёсов ва Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам киритилган.
Шунингдек, терма жамоанинг асосий таркибидан Нодиржон Мирзаҳмедов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Халоков, Мужибулло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жафаров, Одилжон Аслонов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Мадиёр Саидраҳимов, Лазизбек Муллажонов жой олди.
Боксчиларимиз бош мураббий Марат Қурбонов раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ташкил этилган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг