Шаҳноза Мирзиёевага 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олишни мувофиқлаштириш топширилди
![](https://xs.uz/upload/post/2024/12/13/6564ad5e5e63a39cedc40915d6ce8c351213.jpg)
Таҳлиллар кўрсатганидек, баъзи ногиронлиги бор инсонларда психологик босимлар сабабли ўзига бўлган ишонч етишмайди.
Лекин, ўзида куч топиб, оғир вазиятдан чиқиб, қаҳрамонлик кўрсатаётган одамлар ҳам кўплиги таъкидланди.
Президентимиз дунёнинг энг руҳлантирувчи «Топ-100» аёли рўйхатига кирган Деновлик Дилором Йўлдошеванинг ишларини эътироф этди. Бу аёл ногиронлиги бор бўлса-да, тикув корхонасини очиб, 40 нафар камбағал хотин-қизларни ишли қилди.
– Мана шундай иродали, матонатли инсонларни ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатсак, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, – деди давлатимиз раҳбари.
Президент фармонига мувофиқ, йиғилишда Дилором Йўлдошевага «Мардлик» ордени тантанали топширилди.
Келгуси йилда бундай инсонлар ҳақида камида 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олиш муҳимлиги таъкидланди.
Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева зиммасига юклатилди.
Дунёда ногиронлиги бор одамларга тўғри келадиган 100 дан ортиқ спорт тури бор. Лекин, бизда бундай одамларга спорт билан шуғулланишга фақат 22 та тури бўйича тиббий хулоса берилади.
Эндиликда халқаро андозалар асосида ногиронлиги борларга спорт турлари ҳам кенгайтирилиши, уларни бунга лаёқати касаллик турига қараб автоматик белгиланиши қайд этилди.
Натижада спорт билан шуғулланишга йўлланма олиши мумкин бўлган ногиронлиги борлар сони 286 мингдан 440 мингга ошади.
Мутасаддиларга келгуси йилда адаптив спорт қамровини 1,6 баробарга ошириб, 45 мингга етказиш топширилди. Бу одамларни спорт билан шуғуллантирадиган мураббийлар ойлиги 1 январдан 1,5 баробар оширилади
Жойлардаги 130 та спорт мактаби, 90 та махсус таълим муассасаси ва 29 та «Мурувват» уйидаги спорт объектлари адаптив спорт турларига мослаштирилади.
Жойларда 300 та янги «воркаут» майдончалари қурилади, уларда ҳам худди шундай шароитлар бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг