Сеулда содир бўлган мудҳиш воқеада бир нафар ўзбекистонлик вафот этган — Ўзбекистон элчихонаси

11:51 30 Октябр 2022 Дунё
1152 0

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасининг Телеграм каналидаги саҳифасида маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 13.00 (Тошкент вақти – 09.00) ҳолатига кўра, Сеулнинг Итхевон кўчасида 29 октябрь куни содир бўлган фожиали воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар орасида бир нафар ўзбекистонлик бор.

Фожиа қурбонлари сони 150 дан ошган, 80 дан ортиқ киши турли даражаларда жароҳатлар олган. Бунга Сеулнинг Итхевон кўчасида Хеллоуин байрамини нишонлаш чоғида юз берган тиқилинч сабаб бўлган. Жанубий Кореяда 5 ноябргача миллий мотам эълон қилинган. Ҳалок бўлган 19 нафар хорижликлар орасида Хитой, Эрон, Ўзбекистон ва Норвегия фуқаролари ҳам борлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, полицияга дараксиз йўқолганлар ҳақида 300 дан ортиқ хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси Итхевон кўчасида содир бўлган фожиали воқеалар оқибатида ҳалок бўлганларнинг барча қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Юзага келган фавқулодда вазият оқибатида юртдошларимиз ичида жабрланганлар ёки ёрдамга муҳтожлар бўлса, дипломатик миссия Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси консуллик бўлимига зудлик билан мурожаат қилишни сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?