Сенаторлар Наманганда “Истеъмолчилар уйи” фойдаланишга топшириш тантанали тадбирида қатнашди
Наманган вилояти ҳокимлиги кўмагида “Шабнам бетакрор қурилиш” МЧЖ томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Наманган вилоят ҳудудий бирлашмаси учун мўлжалланган “Истеъмолчилар уйи” маъмурий биноси бунёд этилди ва тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзолари Одилжон Маматкаримов ва Икром Нажмиддинов ушбу тадбирда қатнашди.
Сенаторлар ўз чиқишларида мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли ислоҳотларга тўхталиб ўтди ва ушбу лойиҳа аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишда ҳамда мурожаатлар билан самарали ишлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Тадбир иштирокчиларининг фикрича, “Истеъмолчилар уйи” нафақат мурожаатларни малакали кўриб чиқиш, балки аҳолида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш майдонига айланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг