Сенатор талабалар билан мулоқот ўтказди
Қарши давлат техника университетида Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Аслановнинг талабалар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди.
Тадбирда сенатор мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг ўрни, билими, фуқаролик масъулияти ва малакасини оширишга қаратилган давлат сиёсати ҳақида батафсил маълумот берди.
Шу билан бирга, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билимли ва малакали кадр сифатида шаклланиши учун кенг имкониятларга эътибор қаратди.
Мулоқот давомида талабаларнинг назарий ва амалий билимларини уйғунлаштириш, мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, «Шўртан газ кимё» мажмуаси билан университет ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, Илғор муҳандислик мактаби фаолияти, талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш, хорижий тилларни ўрганиш ва чет элда меҳнат фаолиятини давом эттириш учун шароитлар яратилганига ҳам урғу берилди.
Тадбир якунида «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖнинг стипендия дастури ғолибларига сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг