Сенатор Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашга бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди
2025 йил 20 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов «Минтақавийлик ва барқарорлик: глобал ўзгаришлар шароитларида Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш» мавзусида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида ўтказилган халқаро илмий-назарий конференцияда иштирок этди.
Конференция ишида 100 дан ортиқ ташкилот ва давлатларнинг вакиллари, олий ҳарбий таълим муассасалари экспертлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим ҳамда тадқиқот муассасалари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Сенатор ўз маърузасида глобал миқёсдаги геосиёсий жараёнлар шароитида минтақа давлатлари олдида турган вазифалар, хавфсизлик тизимида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва минтақавий барқарорликнинг узоқ муддатли истиқболлари ҳақида фикр юритди.
Шунингдек, сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик тамойилларини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббусларини алоҳида қайд этди.
Анжуманда глобал ва регионал хавфсизлик тизимида халқаро ташкилотларнинг ўрни, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлашда минтақавий ҳамкорликнинг долзарблиги юзасидан маърузалар эшитилди.
Конференция якунида экспертлар доирасида ўтказилган фикр алмашинуви натижалари асосида минтақада хавфсизлик сиёсатини янада такомиллаштириш, янги илмий-амалий ташаббусларни илгари суриш, қўшма тадқиқотларни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг