Сенатор Хонқа туманида аҳоли билан учрашувлар ўтказди
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллаев Хоразм вилояти Хонқа туманида бир қатор маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди.
Дастлаб сенатор Хонқа шаҳарчасида қурилиши давом этаётган туман тиббиёт бирлашмасининг бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қурилиш жараёнининг бориши, ишларнинг сифат даражаси ва лойиҳа самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинди.
Шундан сўнг «Аҳиллик» маҳалласида фуқаролар, «маҳалла еттилиги» билан учрашув ташкил этилди. Афсона ва Чегарачи кўчаларини асфальтлаш масаласи кўтарилиб, аҳоли таклифлари эшитилди.
«Дургадик» маҳалласида жойлашган 49-сонли мактабгача таълим ташкилотининг авария ҳолатида экани ва Санитария-эпидемиология хизмати томонидан ёпилгани юзасидан муаммо жойига чиқиб ўрганилди. Аҳоли вакиллари билан суҳбат давомида боғчани янгидан қуриш зарурати муҳокама қилинди.
Шунингдек, шу ҳудуддаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқув жараёни ва мавжуд шарт-шароитлар ўрганилди. Ўқитувчилар жамоаси билан ўтказилган очиқ мулоқотда таълим сифатини оширишга доир таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Қорақош қишлоғидаги 1-сонли мактабда ҳам фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, қўшимча бино қурилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.
«Истиқлол» ва «Эҳтиром» маҳаллаларида «маҳалла еттилиги» билан учрашувлар ўтказилиб, маҳалла ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий инфратузилма, ички йўллар, муҳандислик-коммуникация тизимлари бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Хонқа шаҳарчасидаги стадион ва спорт майдонларининг ҳолати ҳам ўрганилди. Таҳлиллар натижасида иншоотларнинг таъмирталаблиги, спортчилар учун яратилган шароитларнинг талабга жавоб бермаслиги аниқланди.
Ташриф давомида Хожихон Болтаев номидаги тарихий музей фаолияти, мавжуд шароитлар ва экспонатларнинг сақланиш ҳолати ҳам кўздан кечирилди. Музей фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.
Учрашувлар якунида аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг