Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисини чақириш юзасидан қарор қабул қилинди
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Унда Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисини 2023 йил 24 ноябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қайд этилганидек, видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий Қонун, «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида», «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, навбатдаги ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.
Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида бир қатор масалаларни ўзида акс этган шартномаларни ратификация қилиш ҳақидаги ва «Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш ва Сенат Кенгаши қарорларини тасдиқлаш масалалари ҳам ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олгани айтиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг