Сенатда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Олий Мажлис Сенати ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан 2025 йилда аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режаси ижроси муҳокама этилди.
Муҳокама жараёнида ишчи гуруҳ томонидан ўтган давр мобайнида чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга қаратилган фаолияти таҳлил қилинди, соҳа мутахассислари ҳамда амалиётчи олимларнинг фикрлари эшитилди.
Таъкидланганидек, аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш борасида бугунги кунга қадар муайян ишлар амалга оширилган.
Жумладан, «E-learning» электрон таълим платформасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Очиқ маълумотларга кириш» ҳамда «Очиқлик бўйича давлат сиёсати» мавзуларида 2 та онлайн курс йўлга қўйилди. Ушбу курсларни 119 та ташкилотдан 697 нафар ходим тамомлади ва уларга сертификатлар топширилди.
Давлат харидлари жараёнида коррупцияга оид хавф-хатарларни аниқлаш юзасидан 52 та давлат хариди оператори, 418 та давлат буюртмачиси ҳамда 1 115 та тадбиркорнинг иштирокида сўровнома ўтказилди.
Илғор хорижий тажриба ўрганилиб, Финляндия Республикаси Адлия вазирлигининг маҳаллий ҳокимликларда коррупцияга қарши курашиш бўйича услубий қўлланмаси ўзбек тилига таржима қилинди ва комплаэнс хизматлари фаолиятига татбиқ этиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди.
Олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида «Коррупцияга қарши курашиш» сарлавҳаси яратилди. Унинг доирасида турли мавзуларда 2 328 дан ортиқ тарғибот материаллари ва маълумотлар жойлаштирилди. Олий таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида #Стоп_коррупция хештеги остида 778 маротаба челленжлар ўтказилди.
Муҳокамада иштирокчилар томонидан бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш долзарб масала эканлиги боис аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш масалалари қонунчиликда ўз аксини топиши ҳамда тезроқ амалиётга татбиқ этилиши юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилаётгани қайд этилди.
Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниб, чора-тадбирлар режасининг ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлашга қаратилган ишларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг