Сенат Раиси Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ Бош котиби билан учрашув ўтказди

19:14 22 Октябр 2025 Сиёсат
266 0

Парламентлараро иттифоқнинг 151-ассамблеяси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон парламенти ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, келгусидаги режалар ҳамда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Тошкент декларациясининг ижроси, унинг доирасида белгиланган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув чоғида 2026 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Ёш парламент аъзоларининг 12-глобал конференциясини ўтказиш тўғрисидаги намунавий битим имзоланди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бўлиб, у ёш парламент аъзолари ўртасида глобал мулоқот ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Мартин Чунгонг мазкур келишувни Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ишончли ва самарали ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида эътироф этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?