Сенат Раиси Танзила Нарбаева мажбурий меҳнатга қарши курашаётган ОАВ вакиллари ва блогерларга миннатдорчилик билдирди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Айни вақтда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар, соҳада сақланиб қолаётган масалалар ҳамда 2022 йилга режалаштирилган устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда.
Қилинган ишлар борасида Т.Нарбаева қисқача маруза қилмоқда. Соҳада сақланиб қолаётган камчиликлар хусусида гапирилганда Сенат Раиси Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Жамоат хавфсизлиги университети талабалари билан боғлиқ ҳолатга ҳам изоҳ берди.
Шу ўринда мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тинимсиз меҳнат қилиб, «бонг» ураётган ОАВ вакиллари ва блогерларга миннатдорчилик билдирди.
Унга кўра, Миллий комиссия бу каби ишларни мутлақо қоралаши айтилиб, ушбу ҳолат юзасидан университетнинг тегишли масалалар бўйича вакилига интизомий чора кўрилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг