Сенат Раиси Қироллик оиласи ва Буюк Британия халқига ҳамдардлик билдирди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги элчихонасига ташриф буюриб, Қиролича Елизавета II нинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига Ўзбекистон халқининг ҳамдардлигини етказди.
Сенат Раиси элчихонадаги таъзиялар китобига ҳамдардлик сўзларини ёзиб қолдирди.
«Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II Зоти Олияларининг вафоти муносабати билан Қиролликнинг мўътабар оила аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига чин дилдан ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз», — дейилади Сенат Раиси таъзияномасида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг