Сенат Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти йиғилишида иштирок этди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бишкекда «Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётида аёлларнинг роли: рақамли, ижтимоий ва экологик инновацияларни илгари суриш учун етакчилик» мавзусидаги Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти йиғилишида иштирок этди.
Анжуманда Марказий Осиё давлатлари парламентларининг аъзолари, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари, давлат органлари, халқаро ва нодавлат ташкилотлари, бизнес ва эксперт ҳамжамиятлари вакиллари қатнашди.

2021 йилда Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган ушбу Мулоқот минтақадаги етакчи аёллар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим платформа ҳисобланади. 2021–2023 йилларда Мулоқотга Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон раислик қилган.
Тадбирда «Креатив иқтисодиёт: Марказий Осиёнинг инноватор ва ихтирочи аёллари – янги ечимлар», «Яшил» иқтисодиёт: Ижтимоий ва экологик инновацияларни илгари суришда аёлларнинг роли» ҳамда «Рақамли иқтисодиёт: Аёллар ва рақамли ечимлар» каби мавзулар кўриб чиқилди.

Ушбу йўналишларда минтақавий ҳамкорлик юзасидан таклифлар қизғин муҳокама қилинди, давлатлардаги ижобий тажрибалар билан ўртоқлашилди ҳамда биргаликда амалга ошириладиган чоралар юзасидан келишиб олинди.
Шунингдек, тадбир якунида иштирокчилар томонидан Қирғизистон раислиги даврида 2024 йилга мўлжалланган Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг