Сенат Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилояти маҳаллаларидаги ижтимоий масалаларни ўрганди
2025 йил 4 июнь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва аҳоли турмуш даражаси, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Конимех туманидаги “Наврўз” маҳалласини ўрганиш жараёнида маҳаллада “маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, жумладан, аёллар бандлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган ташаббусларни баҳолашди. Маҳаллада 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади ва ёшлар, хотин-қизлар, меҳнат миграцияси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга оид ижтимоий масалалар долзарб бўлиб қолмоқда.
Ташриф доирасида маҳаллада “Аёллар дафтари” ва пробация рўйхатида турган ёшлар билан боғлиқ муаммолар, шунингдек таъмирталаб уйларда яшовчи фуқаролар ҳолати ҳам муҳокама этилди. Ишчи гуруҳ сўнгра Навоий шаҳридаги “Ишонч” турар жой мажмуасига ташриф буюриб, у ердаги инфратузилма ва қурилиш ишлари билан танишди. Ушбу биноларда замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратилган, ертўлалар фойдали мақсадларда мослаштирилган.
Шу куни ишчи гуруҳ аъзолари Навоий шаҳрида ташкил этилган велоспорт марафонида ҳам иштирок этди. Марафон соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни ёшлар орасида оммалаштириш ва спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлади. Тадбир чоғида иштирокчиларга 20 та замонавий велосипед топширилди. Маҳаллий спортчиларнинг ўтган йилги муваффақиятлари — 15 та медаль — алоҳида қайд этилди.
Ташриф якунида ишчи гуруҳ вилоятда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни таҳлил қилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва иқтисодий ўсишни таъминлашга доир самарали чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг