Сенат Раиси БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашди.
Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, парламентлараро ҳамкорлик, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини янада фаоллаштириш ҳамда яна бир қатор муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот аввалида Сенат Раиси меҳмонни самимий қутлаб, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яхши қўшничилик алоқалари, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яратилаётган шарт-шароитлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ва натижалар билан яқиндан таништирди.
Шу билан бирга, мулоқот жараёнида 2021 йилнинг 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум ўтказилганига ҳам тўхталиб ўтилди.
Ўз навбатида, Амина Муҳаммад ҳам сўнгги йилларда Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришларга тўхталиб, ушбу ҳолатлар халқаро доирада кенг эътироф этилаётганини айтиб ўтди. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида етакчи сифатида фаол иш олиб бораётганини алоҳида қайд этиб ўтди.
Шундан сўнг томонлар амалга оширилган ишлар билан бирга, келгусидаги режаларни ҳам муҳокама қилдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг