Сенат раиси АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Эличиси Даниел Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ўзаро фойдали ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни кучайтириш масалалари муҳокама этилди.
Икки томонлама муносабатлар юқори даражага кўтарилгани ва ҳозирда қизғин ривожланаётгани, бунга икки давлат президентларининг қатъийлиги ҳамда прагматик сиёсати сабаб бўлгани қайд этилди.
Шунингдек, томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, бу йўналишдаги ўзаро муносабатларни кучайтиришнинг янги шакллари ва механизмларини излаш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. “Очиқ дунё” дастури муваффақиятли амалга оширилгани қайд этилди. Бу дастур доирасида Ўзбекистон парламенти ходимлари ва аъзолари ҳар йили АҚШ парламентига ташриф буюриб, унинг қонун ижодкорлиги фаолиятини, парламент назорати амалиётини ўрганади. Жорий йилда АҚШ Конгресси аъзоларининг мамлакатимизга ташрифи ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон ва АҚШ президентларининг Қўшма баёнотида қайд этилганидек, мамлакатларимиз стратегик ҳамкорликнинг янги даврига қадам қўйди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Америка Қўшма Штатлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор. Бунда иқтисодиётимизни модернизациялаш, инновацион тараққиёт моделига ўтиш учун АҚШ инвестицияларини, замонавий технологияларини жалб қилиш ва илғор билимларидан фойдаланиш Ўзбекистон учун энг муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистонда бизнеснинг йўлга қўйилиши АҚШ компанияларига нафақат Марказий Осиё ва Афғонистон бозорларига, балки Ўзбекистон эркин савдо зонаси тўғрисида икки томонлама битимлар тузган МДҲ мамлакатлари бозорларига чиқиш йўлларини очишига урғу берилди.
Учрашув давомида ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг