Сенат қўмитаси Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилишни қўллаб-қувватлади

18:19 02 Октябр 2023 Жамият
197 0

Фото: Акмал Муҳаммадов, “Халқ сўзи”

24 октябрь 2023 йил Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниши назарда тутилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди. “Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун шулар жумласидандир.

Қўмита мажлисида сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари, Ёшлар парламенти аъзолари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда битимнинг асосий мақсади Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо-давлатларнинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга йўналтирилган халқаро молия ташкилоти шаклида Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш эканлиги таъкидланди.

Битим Туркий инвестиция жамғармасининг мақсадлари, вазифалари, ваколатлари ва таркибини белгилайди.

Сенаторлар мазкур келишувнинг ратификация қилиниши Ўзбекистонга иқтисодиётнинг устувор тармоқлари, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беришини алоҳида таъкидладилар.

Муҳокама якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер