Сенат қўмитаси ташаббуси билан ёш олимлар ва инноваторлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Олий аттестация комиссиясида ёш олимлар ва инноваторлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда сенаторлар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси раҳбарлари, Ёшлар парламенти аъзолари, илмий изланувчи ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида олий малакали илмий-педагог кадрларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада кузатилаётган тизимли муаммолар ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси жараёнини рақамлаштириш бўйича истиқболлар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, илмий фаолият билан шуғулланаётган ёшларга янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида аттестация жараёнларини рақамлаштириш, аризаларни онлайн қабул қилиш ва баҳолаш механизмларини соддалаштириш бўйича янги имкониятлар жорий этилмоқда.
Шунингдек, Ёшлар парламенти аъзолари ёш илмий-педагог кадрларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш ва қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритиш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.
Учрашув якунида таклиф ва мулоҳазалар асосида ёшларни илм-фанга жалб этиш, илмий изланувчилар сонини ошириш ҳамда соҳага инновацион ёндашувларни татбиқ этишга қаратилган Қўмита тавсиялари ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг