Сенат ишчи гуруҳи Сирдарёда ўрганиш олиб борди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Сенат ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди. Дастлаб халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ва унинг котибияти фаолияти ўрганилди.
Хусусан, халқ вакилларининг фуқаролар билан бевосита мулоқот орқали маҳалла ва оилалардаги муаммоларни ҳал этишдаги ўрни ҳамда ташаббусларни қўллаб-қувватлаш механизми таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатларининг қонунийликни, ижтимоий адолатни таъминлаш ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган фаолияти кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, депутатларнинг фуқаролар билан ўрнатган доимий мулоқоти мурожаатларни ҳал қилишга, маҳаллалардаги инфратузилмани яхшилашга, таълим, тиббиёт ва бандлик соҳаларидаги муаммоларни таҳлил қилишга, жойларда муҳим ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилмоқда.
Ўрганишлар кўрсатганидек, маҳаллий даражадаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш баробарида депутатлар масъулияти тобора ошиб бормоқда, жамиятдаги роли кучаймоқда, депутатлик назорати ишлари эса жамиятга ҳам ижобий таъсирини намоён этмоқда.
Сенат ишчи гуруҳи томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятида келгусида қайси йўналишларда эътиборни кучайтириш, аниқ натижаларга эришиш, фуқаролар ишончини мустаҳкамлаш борасида зарур тавсиялар берилди ва янги вазифалар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг