Савдо шохобчасида сотилаётган тамаки маҳсулотлари очиқ ҳолда намойиш этилмайди
Чакана савдо шохобчасида сотилаётган тамаки маҳсулотлари ва никотин истеъмол қилиш мосламалари очиқ ҳолда намойиш этилмайди. Яъни сотувдаги тамаки маҳсулотлари ва никотин истеъмол қилиш мосламалари ўрнига уларнинг номи ва нархи акс эттирилган рўйхат жойлаштирилади.
Бунда харидор талабига кўра, фақат сотиладиган маҳсулот кўрсатилиши мумкин.
Мазкур тартиб, 2023 йил 24 майдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ЎРҚ-844-сон Қонунда белгилаб қўйилди.
Шунингдек, Қонун билан Солиқ органларининг алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги ваколатлари тасдиқланди.
Унга мувофиқ, солиқ органлари:
— алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланиши билан боғлиқ солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши устидан назорат қилади;
— савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реализация қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилади. Уларнинг ноқонуний айланмасини олдини олиш чораларини кўради.
Қонунга мувофиқ, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг