Саудия Арабистонидаги Ҳаж зиёрати вақтида 14 нафар иорданиялик ҳалок бўлди, яна 17 нафари бедарак йўқолди

21:04 17 Июнь 2024 Дунё
448 0

Фото: Reuters

Саудия Арабистонида йиллик Ҳаж зиёрати чоғида 14 нафар иорданиялик ҳаётдан кўз юмган, яна 17 нафари бедарак йўқолган. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирликка кўра, ўлим ҳолатларининг камида олтиси иссиқ ҳарорат билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қайд этилишича, душанба куни Маккада ҳарорат 47 даража етган.

19 июнь, чоршанба куни ниҳоясига етадиган Ҳаж дунёдаги энг йирик оммавий йиғинлардан бири бўлиб, Саудия Арабистони статистика бош бошқармаси маълумотларига кўра, бу йил 1,8 миллиондан ортиқ зиёратчи иштирок этмоқда.

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган пайшанба куни ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳақида огоҳлантирди ва зиёратчиларга соат 11:00 дан 15:00 гача очиқ ҳавода бўлмасликни тавсия қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?