Санэпидқўмита фуқаролардан йўл ёқасидаги чодирлардан тарвуз ва қовун сотиб олмасликни сўради
Фуқаролардан йўл ёқасидаги чодирлардан тарвуз ва қовун сотиб олмаслик сўралди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Қўмитага кўра, бундай полиз маҳсулотлари ва мевалар автотранспорт воситаларининг чиқиндиларидан токсик моддаларни ўзига ўзлаштиради ва соғлиқ учун зарарли ҳисобланади. Хусусан, қовун маҳсулоти нотўғри истеъмол қилинса, инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин.
“Диетологлар қовунни асосий овқатлар орасида, бошқа овқатлар билан аралашмасдан истеъмол қилишни маслаҳат беради. Уни оч қоринга, шунингдек кечқурун соат 17:00-19:00 дан кейин истеъмол қилиш тавсия этилмайди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, углевод маҳсулотларини кечқурун истеъмол қилиш инсулиннинг кўпайиши ва ёғларнинг тўпланишига олиб келади. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд: ошқозон яраси ёки гастритнинг кучайган даврида қовунни истеъмол қилмаслик керак.
Қовун юқори калорияли маҳсулот ҳисобланмайди (навига қараб 100 г. учун атиги 30-38 ккал). Калория миқдори паст бўлишига қарамай, қовун юқори гликемик индексга эга ва шакар миқдори кўпайган (банан каби 60-65), шунинг учун у диабет ва семизликка мойиллар учун маъқул эмас.
Қайд этилишича, қовун асаб тизимига фойдали ва кайфиятни яхшилайди. Ҳомиладор аёллар учун В9 витамини ёки фолий кислотаси туфайли ҳомиланинг асаб тизими тўғри ривожланиши учун қовун истеъмоли тавсия этилади. Қовун ич қотиши, кўришни яхшилаш, юрак фаолиятини яхшилаш, остеопороз, рахит ёки псориаз, тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг