Санатория ва курортларга бепул йўлланма олиш ҳуқуқи бўлган одамлар рўйхати маълум қилинди
Қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги тоифадаги шахсларга бепул курорт ваучерлари берилади:
— уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
— ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
—республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
— Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
— ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
— I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
— ёлғиз кексалар;
— ёшга доир пенсионерлар.
Йўлланма олиш учун қуйидагиларни тақдим этишингиз керак: ариза, паспортингиз нусхаси, юқоридаги фуқароларга имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар.
а) ҳар йили (навбат асосида):
— уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
— республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
— Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
— ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;
— ёлғиз кексаларга;
б) икки йилда бир маротаба (навбат асосида):
— уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
— I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
в) санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба — ёшга доир пенсионерларга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг