Сан-Маринога Ўзбекистоннинг илк элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Сан-Маринога тайинланган биринчи элчиси Абат Файзуллаев (қароргоҳи Римда жойлашган) мазкур давлат раҳбарлари – Капитан-регентлар Франческа Чиверкя ва Далибор Риккардига ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Тантанали маросимда мамлакат ташқи ишлар вазири Лука Беккари Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни, жумладан, ушбу мамлакатга биринчи элчининг тайинланишини юқори баҳолади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш бўйича олиб бораётган сиёсати эътироф этилди. Томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва халқаро ташкилотлар доирасида қўллаб-қувватлаш борасида келишувларга эришди.
Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2021 йил 3 февралда ўрнатилган. Мамлакат Европада жойлашган дунёдаги энг кичкина давлатлардан бири. У Италия ҳудудида, Апеннин тоғларида жойлашган бўлиб, бутунлай Италия билан ўралган.
Эслатиб ўтамиз, Абат Файзуллаев 2023 йил ноябрь ойидан буён Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси ва Римдаги халқаро ташкилотлар (FAO, JSST, UNODC) ҳузуридаги доимий вакили ҳамда 2024 йил декабрь ойидан бошлаб Республикамизнинг Кипр ва Малтадаги элчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг