СамДУ ва Кореянинг Еунгнам университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Фото: Шавкат АКРАМОВ
Жорий йил январь ойида Самарқанд давлат университети тарих факультети декани, профессор Дилфуза Жўрақулова бошчилигидаги делегация Жанубий Кореянинг Еунгнам университети тарих, маданий антропология ҳамда музейшунослик бўлимлари раҳбарлари билан учрашган эди. Мулоқот давомида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, симпозиумлар ташкил этишга келишилганди.

СамДУ Ахборот хизмати хабарига кўра, халқаро ҳамкорликнинг амалий натижаси сифатида СамДУга Еунгнам университетининг профессорлари Ким Жаэ Ёун ва Леэ Эун Жеонг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Учрашув давомида СамДУ тарих факультети ва Еунгнам университети маданий антропология бўлими ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Расмий учрашувдан сўнг «Ўзбек ва корейс халқларининг маданий алмашинуви» мавзуида тадбир ўтказилди. Унда халқларимизнинг миллий урф-одатлари кўрсатилиб, миллий чолғу куйлари ижро этилди.
Шундан сўнг «Академик симпозиум ва ўзаро маданий алмашинув» мавзуида халқаро тадбир ўтказилди. Унда СамДУ ва Еунгнам университети олимлари икки давлат тарихчилиги бўйича қизиқарли маърузалари билан иштирок этди.
Ким Даэ Воок, Еунгнам университети профессори:
— Самарқанд давлат университети фаолияти билан танишиш менга завқ бағишлади. Университет 600 йиллик бой тарихга эгалиги мени қувонтирди. СамДУдаги археология ва Самарқанддаги «Афросиёб» музейлари менда катта таассурот қолдирди. Самарқанд давлат университетида кореялик профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларнинг фаолият кўрсатиши таҳсинга сазовор. Афросиёб музейида қадимий Корея элчиларининг деворий тасвирларини кўриб, халқларимиз қадимдан алоқалар ўрнатганлигига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Ўзим учун янги тарихни кашф қилдим.
Леэ Эун Жеонг, Еунгнам университети музейшунослик бўлими директори, профессор:
— Самарқандга илк бор келишим. Доим ушбу машҳур тарихий шаҳарда бўлишни орзу қилганман. Самарқанд ҳақиқатдан ҳам очиқ осмон остидаги музей. Ўзининг тарихийлиги, маданийлиги билан алоҳида ажралиб туради. Самарқанд давлат университетида ташкил этилган халқаро анжуманда иштирок этганимдан хурсандман. Тадбир юқори савияда ўтди. Самарқандда тажриба алмашишимиз биз учун муҳим.
Маълумот учун, Самарқанд давлат университетида жорий йилнинг февраль ойида Еунгнам университети билан ҳамкорликда «Инсон ресурсларини бошқариш ва Саэмаул таълимоти» илмий-тадқиқот маркази очилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг