СамДУ ректори россиялик таниқли олимни қабул қилди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов бугун Россиянинг Курчатов институти миллий тадқиқот маркази президенти, Россия фанлар академиясининг мухбир аъзоси Михаил Ковальчукни қабул қилди.
Маросимда академик Муҳсин Ашуров, Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда илмий ходимлари қатнашди.
Учрашувда таълим ва тадқиқот муассасалари ўртасида икки томонлама илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш, конвергент технологиялар ва элементар заррачалар физикаси, тиббиёт ва биологияда рақамли технологияларни қўллаш, академик алмашинувларни амалга ошириш хусусида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, бу борадаги амалий ҳаракатларни бошлаш зарурлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг