Самбочиларимиздан тарихий натижа: ёшларимиз жаҳонда умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди

09:02 18 Октябр 2021 Спорт
610 0

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Хабарингиз бор, шу йилнинг 15 — 17 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳри самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

Сайёрамизнинг энг кучли терма жамоалари сафида ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик самбочилар ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Қувонарлиси, якуний натижаларга кўра, юртдошларимиз 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақанинг сўнгги куни ҳам вакилларимиз учун омадли келди. Ёшлар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда -59 кг. вазн тоифасидаги вакиламиз Азада Аймуратова кумуш медалга сазовор бўлди.

-71 кг. вазнда эса ҳамюртимиз Мусохон Зиядиновга муносиб рақиб топилмади. У барча рақибларини мағлуб этди ва якунда олтин медаль билан тақдирланди. Шунингдек, бугунги беллашувларда -72 кг. вазн тоифасидаги вакилимиз Бегойим Ҳайитова жамоамиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчиларимиз совриндорга айланишди:

Ўсмирлар ўртасида:

Олтин медаль:

-53 кг.: Эгамберган Искандаров,

-79 кг.: Шаҳзодхўжа Шарипов,

-50 кг.: Гулҳаё Жўраева,

Кумуш медаль:

-47 кг.: Эъзоза Абдумўминова,

Бронза медали:

-64 кг.: Беҳруз Омонов,

-88 кг.: Миржалол Нормўминов,

-54 кг.: Шаҳзода Азатова,

-65 кг.: Гулина Облақулова,

Ёшлар ўртасида:

Олтин медаль:

-64 кг.: Шаҳриёр Маматқулов,

-71 кг.: Мусохон Зиядинов,

-50 кг.: Сабина Давлатова,

Кумуш медаль:

-58 кг.: Аъзам Рашидов,

-59 кг.: Азада Аймуратова,

Бронза медали:

-98 кг.: Мурод Эркинов,

+98 кг.: Дилрух Аслиддинов,

-54 кг.: Гулчирой Исмоилова,

-72 кг.: Бегойим Хайитова.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?