Самарқанддан Хитойга товуқ панжалари экспорти йўлга қўйилди
Архив сурат
Абдулазиз Йўлдошев/«Халқ сўзи». Самарқанд туманида жойлашган «Navobod Naslli Parranda» фермер хўжалиги томонидан шу пайтга қадар Афғонистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирлиги давлатларига тухум экспорт қилиб келинаётган эди.
Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб Хитойга парранда панжалари экспорти ҳам йўлга қўйилди.
— Хитой томони вакиллари бир ярим йил давомида корхонамиздаги иш жараёнлари, парваришлаш, маҳсулот етиштириш шароитларини ўрганди, — дейди хўжалик раҳбари Ҳайдар Ўроқов. — Ва ниҳоят, республикадаги 62 та талабгор корхона ичида айнан бизнинг «Navobod Naslli Parranda» фермер хўжалиги хитойликлар билан шартнома тузишга эришди.
Бугунги кунда 1280 нафар ходим ишлайдиган ушбу фермер хўжалигида жами 550 минг парранда бўлиб, шундан 417 минг гўшт йўналишида, 133 минг бош наслли тухум йўналишидаги паррандалар парвариш қилинади. Улардан 2 минг 500 тонна гўшт ишлаб чиқарилиб, 133 минг бош наслли товуқлардан 34 миллион дона наслли тухум олинади. Хўжаликдаги 200 минг дона қувватга эга 10 та инкубацион цехларда гўшт йўналишидаги жўжалар очирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг