Самарқанддаги корхонада 560 миллион сўмлик «зангори ёқилғи» ўғирланди
Самарқанд вилоятида 560 миллион сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган корхона фаолияти фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими, Ўзенергоинспекция ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Мазкур рейд тадбирлари давомида туманнинг «Иштихон» МФЙда жойлашган «Ч. Т.» оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш масканида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, корхона эгалари тегишли лойиҳа-техник ҳужжатларига эга бўлмаган ҳолда, газ ҳисоблаш ускунасисиз тармоққа яширин йўллар билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 560 миллион 700 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Мазкур ишга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг